Президентимиз томонидан оғир атлетикачиларимиз тақдирланди

CHERY AUTO

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Жаҳон чемпионатида юқори натижага эришган спортчиларни тақдирлаш тўғрисида”ги Фармойишни имзолади, дея хабар бермоқда УзА.

Tecno

Фармойишда Олимпия ўйинлари дастурига киритилган оғир атлетика спорт тури бўйича 2017 йил 28 ноябрь - 6 декабрь кунлари Анахайм шаҳрида (АҚШ) ўтказилган жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган қуйидаги Ўзбекистон спортчилари:

– Ёқубов Достон Жалолиддин ўғли 69 кг вазнда биринчи ўринни (олтин медаль) эгаллагани учун 12 000 АҚШ доллари;

– Собиров Фарходбек Анвар ўғли 94 кг вазнда иккинчи ўринни (кумуш медаль) эгаллагани учун 6 000 АҚШ доллари;

– Ефремов Иван Владимирович 105 кг вазнда иккинчи ўринни (кумуш медаль) эгаллагани учун 6 000 АҚШ доллари;

– Эргашев Адхамжон Абдуллажон ўғли 62 кг вазнда учинчи ўринни (бронза медаль) эгаллагани учун 3 000 АҚШ доллари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти билан тақдирланиши белгиланди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию