Про лига. 2023 йилги мавсум тўпурари ким бўлди?

  • 25 октабря, 2023, 18:52
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Про лиганинг 2023 йилги мавсуми якунланди. Бу мавсум чемпионлигини "Локомотив" 48 очко билан қўлга киритди. Самарқанднинг "Динамо" клуби 41 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. 

Tecno

Тўпурарлар жадвалида "Қўқон-1912" аъзоси Анвар Ҳожимирзаев 16 та гол билан биринчи ўринни эгаллади. Ҳожимирзаев "Ғиждувон"га қарши баҳсда иккита гол ва иккита голли узатмани амалга оширди. 

Иккинчи ўринни Про лига вице-чемпионининг легионери Кожо Жоэль қўлга киритди. Қирғизистонлик футболчи самарқандликлар сафида 11 та гол уришни уддалади. Кейинги ўринларни "Машъал" футболчиси Сергей Петров (10та), "Шўртан" аъзоси Муҳриддин Зоиров (9та) ва "Локомотив" ҳужумчиси Рустам Соировлар эгаллади.

аив

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию