ПСЖ "Бавария" тарихидаги энг қиммат футболчини сотиб олмоқчи

  • 14 сентября, 2020, 17:31
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Бавария" клуби ҳимоячиси Люка Эрнандес ПСЖ қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Tecno

Парижликлар франциялик футболчини яқинда жамоани тарк этган Тиагу Силвага муносиб ўринбосар, деб ҳисобламоқда. Мюнхенликлар уни ўтган йили "Атлетико"дан 80 млн евро эвазига харид қилиб, ўз трансфер рекордларини янгилаган эди. Бироқ жаҳон чемпионининг ўзи амалдаги клубини тарк этмоқчи эмаслигини таъкидламоқда.

24 ёшли фулбек бу мавсум "қизиллар" сафида 25 ўйинда қатнашиб, требл қайд этишга муваффақ бўлди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию