ПСЖ дарвозабони учун Лондоннинг 3-клуби ҳам курашга қўшилди

  • 9 сентября, 2020, 21:14
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Пари Сен-Жермен" дарвозабони Альфонс Ареоля учун АПЛнинг яна бир клуби курашга қўшилди.

Tecno

Mirror нашрининг ёзишича, 27 ёшли франциялик посбонни “Арсенал” ҳам ўз сафида кўрмоқчи. “Канонирлар” трансфер ойнаси ёпилгунича Ареоляни ижарага олмоқчи. Аммо, бу борада улар ҳамшаҳарлари "Челси" ва "Фулхэм" билан рақобат олиб боришига тўғри келади.

Ареоля ўтган мавсумни “Реал” сафида ижарада ўтказган эди. У Мадридда 13 та ўйин ўтказди ва ўз дарвозасидан 14 та гол ўтказиб юборди. Унинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию