ПСЖ футболчиси "Милан"га қимматлик қилмоқда

  • 28 декабря, 2021, 10:33
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Италиялик журналист-инсайдер Жанлука Ди Марцио хабарига кўра, "Милан" ПСЖ ҳимоячиси Абду Диаллога қизиқиш билдирмоқда.

Tecno

Манбага кўра, Париж клуби бу келишувга қарши эмас, бироқ уларнинг трансфер нархи бўйича талаблари жуда юқори. А Серия гранди эса ушбу талабларни қондира олмайди.

Қайд этилишича, агар ПСЖ футболчининг нархини камайтирса, “россонерилар” уни сотиб олиши мумкин бўлади.

Диалло январда "Милан"га ўтса, у дастлабки олти ойни ижара асосида ўтказади ва шундан сўнг италияликлар уни тўлиқ сотиб олишлари мумкин бўлади.

25 ёшли сенегаллик футболчи жорий мавсум ПСЖ сафида жами 13 та ўйинда майдонга тушди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию