
ПСЖ Мбаппе билан янги шартнома имзолаш учун 7 нафар футболчига чиқиш эшикларини кўрсатди
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан янги шартнома имзоламоқчи.
"Le10Sport" нашрининг хабарига кўра, парижликлар Мбаппенинг маоши юқорилиги учун 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр. Клуб Мауро Икарди, Рафинья, Тило Келер ва Серхио Рикога янги жамоа қидирмоқда. Шунингдек, Левен Курзава, Абду Диалло ва Юлиан Дракслер ҳам кетиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Мбаппега "Реал" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Мадрид клуби ёзда футболчини олиб келмоқчи. Килианнинг ПСЖ билан амалдаги келишуви 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Комментарии