ПСЖ раҳбарияти Неймардан норози

CHERY AUTO

ПСЖ ҳужумчиси Неймар Монако Гран-присига бориш учун Лига 1 чемпионлигини нишонлаш маросимини ўтказиб юбориб, клубнинг норозилигига сабаб бўлди. "Daily Mail" нашри хабарига кўра, клуб футболчини шу ёзда сотишни режалаштирмоқда.

Tecno

31 ёшли ҳужумчи март ойида тўпиғидан жароҳат олганидан бери даволанмоқда. Бироқ у ўтган шанба куни Париж клубининг "Страсбург"га қарши ўйинида иштирок этиши кутилганди.

Бунинг ўрнига бразилиялик Формула-1да машҳурлар даврасида кўринди, бу эса раҳбариятнинг норозилигига сабаб бўлди.

Неймарнинг шартномаси 2025 йилнинг июлигача мўлжалланган. "Transfermarkt" портали бразилиялик футболчини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию