ПСЖ собиқ футболчиси Мессини қаттиқ танқид қилди

CHERY AUTO

Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Жером Ротен Лионель Мессини кескин танқид қилди. Аввалроқ аргентиналик футболчи ПСЖдаги фаолияти давомида бахтли бўлмагани ҳақида гапирганди.

Tecno

- У ПСЖни танқид қилганди, аммо айнан ПСЖ уни қутқариб қолди. Месси "Барселона"дан кетганида, фақат ПСЖ унга катта маош ва юқори даражадаги ўйин таклиф қила олди, бу эса унга жаҳон чемпионлигини қўлга киритишга ёрдам берди.

- Нега шикоят қиляпсан? Нега клуб мени ҳурмат қилмади, деяпсан? Сен бу ердаги одамларни ҳурмат қилармидинг? У ҳеч кимни, айниқса, французларни ҳурмат қилмасди. Ҳозир у АҚШдан туриб ПСЖ ва Франция ҳақида жуда дадил гапирмоқда. Унинг бахтиёр бўлмагани ҳақидаги ҳикояси... Унинг қаерда яшаганини биласизми? 500 квадрат майдонга эга уйда, ҳамма нарсадан тўлиқ ҳимояланган ва болалар учун хусусий мактаб мавжуд. Бизни сенинг бахтсизлигингга ишонишга мажбурлаш керак эмас", - деди Ротен RMC Sport дастурида.

Якшанба куни Лионель Месси ва унинг "Интер Майами" клуби Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1/8 финалида ПСЖ билан тўқнаш келади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Baxil Alihuja
25/06/2025 20:23
месси ношукур