
ПСЖ ва Мбаппе ўртасида "уруш" бўляпти! Вазиятга Франция спорт вазири ва УЕФА ҳам аралашиши мумкин
Килиан Мбаппенинг адвокати ПСЖ унинг маошини тўламагани туфайли УЕФАга шикоят қилади.
2024 йил сентябрь ойида Франия Профессионал Футбол Лигаси (LFP) париж клубига "Реал"га кўчиб ўтган форварднинг маоши ва бонусларини тўлашни буюрган. Мбаппе кейинчалик LFP интизом қўмитасига пул тўланмагани учун мурожаат қилган, аммо ПСЖ LFP'ни Париж судига бергани сабабли Мбаппенинг аппеляцияси рад этилган.
Кеча ПСЖ ҳисоб рақамида 55 миллион евро музлатиб қўйилгани маълум бўлди. Бу клубнинг Мбаппе олдидаги қарзи саналади. Тегишли руҳсат чоршанба куни Париж суди ижроия судьяси томонидан берилган. Клуб судга боришга тайёр ва улар Килиан ғалаба қозонмаслигига ишонишмоқда.
Мбаппенинг адвокати Делфин Верхейден Франция спорт вазиридан вазиятга аралашишни сўраган. Унинг қўшимча қилишича, ПСЖ маош бўйича ўз мажбуриятларидан бўйин товламоқда. Шунингдек, адвокат бу масалани кўриб чиқиш учун УЕФАга ҳам мурожаат қилади.
Верхейдан агар клуб айбдор деб топилса, ПСЖ Чемпионлар лигасида иштирок этиш лицензиясидан маҳрум бўлиши мумкинлигига шама қилди.
Таъкидлаш керак, суд 26 майда бўлиши режалаштирилган
Комментарии