ПСЖ ёзда "Бенфика"нинг 19 ёшли футболчисини сотиб олмоқчи

  • 27 марта, 2019, 19:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ клуби ҳужумчиси "Бенфика" ярим ҳимоячиси Флорентинуга қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра парижликлар 19 ёшли футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи. Таъкидлаш керакки, унинг товон пули 60 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Флорентину “Бенфика” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум лиссабонликлар сафида жами 7та ўйинда иштирок этди ва 1та гол уришга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию