Пётр Ян: "Бошқаларнинг фикри умуман қизиқ эмас"
Россиялик UFC собиқ чемпиони Пётр Ян танқидларга жавоб қайтарди.
"Мен UFC га кимнидир рози қилиш учун келганим йўқ. Менинг ўз орзум ва мақсадим бор. Бошқаларнинг фикри умуман қизиқ эмас", - деди Ян UFC матбуот хизматига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Пётр (19-5) 7 декабрь куни "UFC 323" турнирида грузиялик Мераб Двалишвили(21-4)га қарши октагонга кўтарилади.



Комментарии