
Қаршиликларсиз Қашқадарё дербиси ҳақида
Кеча Суперлигада 21-тур старт олди. Унда Қаршининг "Насаф" клуби "Бухоро"га ҳеч қандай "нон қолдирмади". Учрашув 5-0 ҳисобида якунланди.
Бугун тур давом эттирилади. Бу сафар ҳам битта ўйин ўтказилади.
"Машъал" - "Шўртан":
Иккала жамоа ҳам жадвалнинг сўнгги бешталигидан ўрин эгаллашган.
"Машъал" "Андижон"ни мағлубиятга учратганидан кейин икки катта клубга қарши баҳслар ўтказди. 20-турда 3-0 ҳисобида клуб "Нефтчи"га енгилган бўлса, Ўзбекистон кубоги чорак финалида "Пахтакор" муборакликларни аяб ўтирмади. Отабек Нарзуллаев шогирдлари бир темпга тушиб ола билмаяпти. Бу кўп эҳтимол футболчилар даражаси билан боғлиқдир. Шижоат эвазига қайсидир баҳсда натижага эришилаётган бўлса, кўп учрашувларда футболчилар бу шижоат кўринмаяпти.
"Шўртан"га ҳам худди "Машъал"га айтилган гапларни ишлатсак арзийди. Кўп эҳтимол "Шўртан"да ҳолат ёмонроқ ҳам бўлиши мумкин. Клуб охирги 10 та баҳсдан фақатгина 2 тасида ютди.
Рақиблар ҳам кубокда Про лига вакили "Арал" ва Сурхон" эди. Август ойидаги 6 та учрашувда эса "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" билан дурангга эришилди, холос. Қолган 4 беллашувда салбий натижа қайд этилди. Қўшимчасига, жамоа кубокда ҳам омадсизликка учради. Элдор Мойлиев шогирдлари "Динамо"дан чорак финалда йирик ҳисобда енгилишди. Бу ҳам қайсидир маънода омадсизликларнинг давоми бўлди.
Статистика
Ўзаро ўйинлар: 24 та
Ғалабалар: 15-8
Дуранг: 1 та
Тўплар нисбати: 41-19
Йирик ғалабалар: 5-0, 1-3
Имкониятлар: 55/45.
Яҳёхон Ғаниев
Комментарии