
"Қайрат" мураббийи: ЕЧЛда биз очколар донори эканлигимизни айтишмоқда, биз эса бунинг аксини қилмоқчимиз
Қозоғистоннинг "Қайрат" клуби бош мураббийи Рафаэл Уразбахтин жамоасининг Чемпионлар лигасидаги мақсадлари ҳақида гапирди.
"Чемпионлар лигасида биз очко улашувчи эканлигимиз ҳақида гапирилмоқда. Бундай гаплар бизни ранжитяпти. Шу сабабдан ҳам биз буни аксини қилишга ҳаракат қиламиз. Муносиб ўйин кўрсатиб муҳлисларимизни хурсанд қиламиз. Чемпионлар лигасига чиққанимизнинг ўзи катта натижа, аслида. Бизда ҳеч қандай босим йўқ ва майдонга тушиб, ўзимизни ёрқин ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Кечаги "Қорабоғ"нинг "Бенфика"га қарши ўйини ҳамма нарса бўлиши мумкинлигини исботламоқда. Номлар эмас, тирик одамлар майдонда ўйнайди. Биз барча кучимизни "Спортинг" билан ўйинда кўрсатамиз", - дейди Уразбахтин.
Маълумот учун, "Қайрат" чемпионлар лигаси умумий босқичида "Реал Мадрид", "Интер", "Брюгге", "Арсенал", "Олимпиакос", "Спортинг", "Пафос" ва "Копенгаген"га қарши майдонга тушади.
Комментарии