Қайси жамоалар муддатидан олдин Европа Чемпионлар лигаси плей-оффига чиқди?

  • 29 ноября, 2023, 09:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Европанинг бир неча мамлакатларида Европа Чемпионлар лигасининг бешинчи тур учрашувлари ўтказилди.

Tecno

Унга кўра, муддатидан олдин плей-офф йўлланмаларини қўлга киритган жамоалар сони ўнтага етди.

Бу турда ижобий натижа қайд этган испан клубларидан “Атлетико” ва “Барселона”, Германиядан “Боруссия Дортмунд” ва Италиядан “Лацио” мусобақанинг кейинги босқичида ҳам ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бундан олдин олтита жамоа – “Манчестер Сити”, “Бавария”, “Интер”, “Реал Сосьедад”, “Реал” ва “Лейпциг”  плей-офф йўлланмасини қўлга киритган эди.

Қизиғи шундаки, муддатидан олдин гуруҳ босқичидан ўтган жамоаларнинг барчаси кучли бешлик лигалари вакилларидир.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию