 
                "Қўқон-1912" меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритди
Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришди.
Ушбу ғалаба орқали Ашурматов шогирдлари ҳисобидаги очколар 35 тага етди ва 4-поғонада қоладиган бўлди.
- 90' Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 
- 90+' Қўзиев тиббий ёрдам олмоқда. 
- 90+' Азимов Маматхўжаев ўрнига майдонга тушди. 
- 90+' Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 
- 88' ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Холмуҳаммедов пенальтидан гол урди. Давронов нима қилаётганини ўзи биладими? 
- 86'"Қўқон-1912" футболчиси жарима майдони ичида йиқитилди. Элла айбдор. Пенальти. 
- 84' ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Муртозоев ҳисобни тенглаштирди. Бош билан берилган зарбани Абдуллаев ушлаб қола олмади. 
- 80' Ёқубов ўрнига Райевац майдонга тушди. 
- 79' "Машъал"нинг бурчак зарбаси яна муваффақиятсиз чиқди. 
- 78' Ҳасановга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 
- 75' Элланинг бурчак зарбасини ҳимоячилар қайтарди. 
- 74'Қўзиевнинг жарима майдони ташқарисидан ноаниқ зарба йўллади. 
- 69'Абдуллаев жарима майдони ичидан Элла берган зарбани ушлаб қолди. 
- 66'"Машъал" футболчиларининг ҳужуми фойда келтирмаяпти. 
- 65'"Қўқон-1912" тартибли ҳимояланмоқда. 
- 62' Абдусаломов ўрнига Элла майдонга тушди. 
- 60' Синдоров майдонга тушмоқда. Бамба захирага ўтиради. 
- 59'"Машъал" штурм уюштирмоқда. 
- 55'Меҳмонлар ҳамон ҳужум уюштирмоқда. 
- 52' ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳасанов ҳисобни очмоқда. Футболчи яхши очилиб борди. Ҳимоячилар кутилмаганда хато қилди. 
- 49'Ҳужумда қўқонликлар Раҳимжон Давроновга нисбатан фол ишлатди. 
- 48' Ифеанйи ўрнига Раҳматуллаев майдонга тушибди. 
- 46' Иккинчи тайм бошланди. 
- 45' Танаффус. 
- 45+' Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 
- 44' Ифеанйи ҳам тиббий ёрдам олмоқда. 
- 42'"Қўқон-1912" футболчисининг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 
- 40' Қўзиевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 
- 37'Муборакликлар ҳимояда анча тартибли ўйнамоқда. 
- 34'Меҳмонлар ҳужумда яна фаол. 
- 31' Бурчакдан узатилган тўпни муборакликлар қайтариб юборди. 
- 30'Нормуродов жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнади, аммо ҳакам кўрмади. Бурчак зарбаси белгиланди. 
- 29'"Машъал" футболчиси ҳужумда фол ишлатди. 
- 26'"Машъал"нинг ҳужумлари хавфли кўриниш олди. 
- 24' Мерзляков тиббий ёрдам олмоқда. 
- 21' "Машъал"нинг бурчак зарбаси яна наф келтирмади. 
- 18' "Машъал"нинг бурчак зарбаси фойда келтирмади. 
- 14'Ҳасановнинг зарбаси хавфли чиқди. Ноаниқ. 
- 9'"Қўқон-1912" футболчисининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди. 
- 7' Ифеанйи сариқ карточка олди. 
- 6'Энди қўқонликлар ҳимояланмоқда. 
- 3'Муборакликлар яна бир ҳужумни узоқлаштиришди. 
- 1'"Қўқон-1912" илк дақиқадан ҳужумга ташланди. 
- 1' Ўйин бошланди. 
- 0'Жамоалар майдонга тушиб келмоқда. 
- 0'Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Суперлига 20-тури давом этади. Ўйинни матнли трансляцияда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади. 



Комментарии