Қозоғистон Кубоги. Икки легионеримиз ҳаракат қилаётган "Ордабаси" йирик ҳисобда зафар қучди, Умаровдан ассист (видео)

CHERY AUTO

Қозоғистон Кубоги 3-туридан ўрин олган "Атирау" - "Ордабаси" учрашуви ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Tecno

Гедеш, Астанов, Федин, ҳамда Халматов томонидан урилган голларга мезбонлар қўшиб берилган дақиқаларнинг олтинчисида Филиповичнинг аниқ зарбаси билангина жавоб қайтара олди. Легионерларимиздан Одил Абдумажидов ўйинни асосий таркибда, Шаҳбоз Умаров захира ўриндиғида бошлади ва 71-дақиқада ўйинга қўшилди. Эътиборлиси, Умаров 73-дақиқадан Федин урган голга ассистентлик қилди.

Ушбу ғалаба натижасида Чимкентликлар очколари сонини 6 тага етказиб олган ҳолда, онлайн жадвал пешқадамига айланди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию