Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг жанг санаси ва рақиби ўзгарди. У камар учун жанг қилади

  • 3 марта, 2021, 21:08
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
BEPUL PROPAN

Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров (17-0,9 КО) навбатдаги жангини 13 март куни Хавьер Флоресга қарши ўтказиши лозим эди. Бироқ, унинг рақиби тиббий текширувдан ўта олмади ва мазкур жанг қолдирилди. Энди, Абдуқаҳҳоров 10 апрель куни рингга кўтарилади.

Жанг 12 раунддан иборат ва минтақавий камар учун бўлиб ўтиш эҳтимоли мавжуд. Рақиб канадалик мағлубиятсиз одимлаётган Коди Крул (19-0,9 КО) бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, юртдошимиз сўнги жангини Луис Коллазога қарши ўтказиб, уни мағлубиятга учратган эди. 

 

 

 

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию