Рафинья "Реал Мадрид"га қарши учрашувда иштирок этадими?

CHERY AUTO

"Барселона" вингери Рафинья 26 октябрь куни бўлиб ўтадиган "Реал"га қарши учрашувда жамоага ёрдам бера олади. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар берди.

Tecno

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи 25 сентябрь куни "Овьедо"га қарши (3:1) ўйинда соннинг орқа томонидан жароҳат олган эди. Манбанинг маълумотларига кўра, Рафинья жамоа билан умумий гуруҳ машғулотларига қайтган ва ҳолати жуда яхши.

Таъкидланишича, футболчининг тикланиш жараёни "жуда ижобий" кечган. У кечаги Чемпионлар лигаси баҳсида — "Олимпиакос"га қарши (6:1) учрашувда ўйнаши мумкин эди, аммо бош мураббий Ханс-Дитер Флик шошмасликни маъқул кўриб, Рафиньяга яна бир неча кун дам беришни маъқул кўрган.

Айни пайтда Рафинья "Эл-класико"ни асосий таркибда бошлайдими ёки захирадан майдонга тушадими — бу ҳали номаълум.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию