Рафиньянинг рафиқаси "портлади"

  • 17 декабря, 03:44
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бразилия терма жамоаси ва "Барселона" аъзоси Рафиньянинг рафиқаси Наталия Беллоли ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ФИФА талқинига кўра, 2025 йилнинг рамзий терма жамоасига турмуш ўртоғи киритилмагани юзасидан муносабат билдирди.

Tecno

"Рафинья баскетбол ўйнаётгани ҳақида ўйлайсизларми? У йилнинг жамоасида бўлишга лойиқ эмасми? Энди бунга ҳатто яширишмайди ҳам!" — деб ёзди Беллоли.

Маълумот учун, ўтган мавсумда бразилиялик футболчи "кўк-анорранглилар" сафида барча мусобақаларда 57 та учрашувда майдонга тушиб, 34 та гол ва 26 та голли узатма муаллифи бўлди. Шунингдек, ҳужумч  Чемпионлар лигасининг энг яхши тўпурари (13 та гол) ва энг яхши ассистенти (8 та узатма) бўлди. Каталонияликлар билан бирга у Испания чемпионати, Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию