Рамос жароҳатидан фориғ бўлди ва сафга қайтди

  • 22 ноября, 2018, 15:38
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби сардори Серхио Рамос сон мушакларидан олган жароҳатидан соғайиб сафга қайтди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 32 ёшли ҳимоячи жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилган ва у Ла Лига доирасида яқинлашиб келаётган “Эйбар”га қарши учрашувда жамоасига ёрдам бера олади.

Маълумот учун, Рамос жорий мавсум “қироллик клуби” сафида жами 17та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

"Эйбар" - "Реал" баҳси 24 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию