Рамос ПСЖ сафида қачон дебют қилади?

  • 13 августа, 2021, 20:00
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жорий трансфер ойнасида ПСЖ сафига бориб қўшилган Серхио Рамос Франция чемпионатининг дастлабки турларида жамоага ёрдам бера олмайди.

Tecno

Испаниялик ҳимоячи жароҳатидан тикланиш жараёнини бошдан ўтказмоқда ва бу жараён яқин бир ой ичида тугамайди. "Рамос тикланиш жараёнини босқичма-босқич ўтаяпти, у терма жамоалар йиғинидан кейин сафга қайтиши мумкин",-дейди ПСЖ матбуот хизмати. 

Бундан келиб чиқадики, Рамос Париж клуби либосида 12 сентябрга қадар майдонга туша олмайди. Худди ўша куни жамоа ички биринчиликнинг 4-тури доирасида "Клермон Фут 63"га қарши ўйин ўтказади.

Рамос парижликлар таркибига "Реал"дан эркин агент сифатида келиб қўшилди. У ўтган мавсум "қироллик клуби" сафида 21 ўйинда қатнашиб, 4 та гол урган ва 1 та ассистга эришган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию