Рангник МЮга биринчи бўлиб ҳеч ким кутмаган футболчини олади

  • 7 декабря, 2021, 18:28
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнатед”даги дебютини ғалаба билан нишонлаган Ральф Рангник қишки трансферлар даврида биринчи бўлиб қайси футболчини олишини маълум қилди.

Tecno

Германиялик мутахассис январда “Лейпциг” ярим ҳимоячиси Амаду Ҳайдарни олиб келмоқчи бўляпти. Янги бош мураббийнинг талабини қондириш учун манчестерликлар 32 миллион евродан воз кечишига тўғри келади.

“Лейпциг” раҳбарияти қайси жамоа Амаду учун белгиланган суммани тўлайдиган бўлса, футболчини қўйиб юборишга тайёрлигини билдирган.

23 ёшли футболчи “Манчестер Юнайтед”га трансфер қилинган тақдирда ҳам у Африка миллатлари кубоги мусобақасидан сўнг, Англияга келиш имконига эга бўлади. Амаду қишда ўтказиладиган қитъа чемпионатида Мали терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию