
Рақиб машҳур футболчининг белини синдирди (фото)
2022 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш турнири доирасида Парагвайга қарши ўтказилган учрашув Аргентинанинг машҳур ўйинчиларидан бири Эзекиэль Паласиос учун қимматга тушди.
Учрашув давомида Анхель Ромеро аргентиналик ярим ҳимоячига нисбатан фол ишлатиб, унинг белига икки тиззаси билан зарба берди. Бунинг оқибатида Паласиос майдонни эрта тарк этди. Маълум бўлишича, унинг умуртқа поғонаси синган.
Энди Паласиос бу жароҳатдан қутилиши учун бир неча ой мобайнида майдондан ташқарида юришига тўғри келади.
Комментарии