
Рақиблар Ламин Ямални “ўйиндан чиқаришди”
УЕФА Миллат лигасининг учинчи турида Испания терма жамоаси ўз майдонида Дания футболчилари устидан 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Ўйинда ғалаба қозонганига қарамай, испанлар “Баселона”дан терма жамоага чақиртирилган Ламин Ямалнинг аҳволидан хавотирда.
Етакчи ўйинчилардан ҳисобланган 17 ёшли футболчини бош мураббий Луис де ла Фуэнта ўйин охирида захирага олишга мажбур бўлди. Ламин Ямаль юкламанинг кўплиги ва данияликлар деярли ҳар бир яккакурашда унга нисбатан ўта қўпол ўйнагани боис, ёш ўйинчи оқсоқланиб қолганди.
Ламин энди тиббий кўрикдан ўтказилади ва шундан сўнг, жароҳатланиш даражаси ва тикланиш муддати аниқ бўлади.
Комментарии
Ватан учун жанг килади клублар азият чекади.