
Расман. Альваро Мората - "Комо" футболчиси!
"Милан" ҳужумчиси Альваро Мората расман "Комо" футболчисига айланди. Келишув ижара асосида 2025/26 йилги мавсум якунигача амал қилади ва уни тўлиқ сотиб олиш имкониятини ҳам ўз ичига олади.
Ўтган мавсумнинг биринчи ярмида испаниялик форвард "Милан" сафида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голга узатма берди. Қишда эса у Туркиянинг "Галатасарай" клубига ўтиб, 16 та баҳсда 7 та гол ва 3 та голли пас қайд этди.
ОАВдаги маълумотларга кўра, Мората "Галатасарай" машғулотларини бойкот қилган ва бу орқали "Комо"га тезроқ ўтишни мақсад қилган эди.
Комментарии