
Расман! "Андижон" украиналик дарвозабонни ўз сафига қўшиб олди
Ёзги селекция ишларини олиб бораётган “Андижон” таркибини кучайтиришда давом этади.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, бу йил 25 ёшни қарши оладиган украиналик дарвозабон Артём Одинцов "Андижон" аъзосига айланди.
Маълумот учун, Артём Одинцов 2000 йилнинг 9 ноябрь санасида Украинада таваллуд топган.
Дарвозабон бунга қадар Украинанинг “Мункач”, Венгриянинг “Кишварда” ва “Дьошдьор” клублари шарафини ҳимоя қилган. 2018 йилдан бери айнан Венгрия чемпионатида фаолият олиб борган.
Одинцов билан шартнома 1,5 йилга тузилган бўлиб, унинг жамоамиздаги фаолияти муваффақиятли чиқишига тилаб қоламиз, - дейилади расмий хабарда.
Бундан аввал клуб полшалик ҳимоячи Кристиан Новакнинг трансферини ҳам эълон қилган.
Комментарии