Расман! АПЛни тарк этадиган илк жамоа номи маълум бўлди

  • 18 апреля, 2021, 02:53
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун АПЛда 32-тур учрашувлари давом эттирилди. Жумладан, "Вулверхэмптон" ўз майдонида "Шеффилд Юнайтед"ни қабул қилди.

Tecno

Виллиан Жозе томонидан киритилган ягона гол мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Ушбу ўйиндан сўнг, "Вулверхэмптон" ўз ҳисобидаги очколар сонини 41 тага етказиб олди ва 12-ўринга кўтарилди. "Шеффилд Юнайтед" эса 14 очка билан сўнгги 20-ўринни эгаллаб турибди.

Афсуски, бу жамоа мавсумнинг қолган қисмида қандай натижа қайд этишидан қатъи назар, премьер-лигадаги ўрнини йўқотди. Энди “Шеффилд Юнайтед” янги мавсумни Чемпионшипда бошлайди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию