Расман! БАТЭ Шаҳбоз Умаровни Қозоғистон чемпионатига ўтганини эълон қилди

  • 14 июля, 2022, 14:19
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон терма жамоаси ва БАТЭ клуби ярим ҳимоячи Шаҳбоз Умаров мавсум охиригача Қозоғистоннинг “Ордабаси” клуби шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақида беларус клуби расимий сайти хабар берди.

Tecno

"Шаҳбозга Қозоғистон чемпионатида омад тилаймиз", - дейилади БАТЭ расий саҳифасида.

Футболчи янги жамоада 49-рақам остида ҳаракат қилади.

2022 йилги мавсумда Умаров “сариқ-кўклар” сафида бирорта ҳам ўйин ўтказмаган. Боиси, легионермиз клуб устози Александр Михайлов билан тортишиб қолган.

Маълумот ўрнида, 2021 йилги мавсум Умаров Беларус Премьер-лигаси доирасидаги 27 ўйинида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6 та гол ва 8 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию