
Расман! "Челси" футболчиси Ла Лига клубига ўтди
"Челси" ярим ҳимоячиси Роберт Кенеди янги мавсумни "Гранада" сафида ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Унга кўра, испан клуби 24 ёшли бразилиялик футболчини 2021 йилнинг ёзигача ижарага олган.
Кенеди 2015 йилдан буён "Челси" футболчиси ҳисобланади. У ўтган 5 йил давомида "Уотфорд", "Ньюкасл", "Хетафе" каби жамоаларга ижарага бериб юборилган ва “аристократлар” сафида бор йўғи 27 та ўйинда майдонга тушган ҳамда ўз ҳисобига 3 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Комментарии