Расман! "Эл-класико"ни ким бошқариши аниқ бўлди

  • 8 апреля, 2021, 16:00
  • Javokhir Azimov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 10 апрель куни бутун дунё мухлислари иккига бўлинади. Испания Ла Лигаси 30-туридан ўрин олган "Реал" - "Барселона" учрашуви ички чемпионатда кўплаб саволларга ойдинлик киритиб беради.

Tecno

Мадриддаги "Альфредо Ди Стефано" стадионида бўлиб ўтадиган мазкур қарама-қаршилик учун ҳакамлар бригадаги тайинланди. Антонио Матеу Лаос бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси мавсумнинг иккинчи "эл-класико"сини бошқариб боради.

Испаниялик реферига видеотакрорларда Сесар Сото Градо бошчилигидаги ҳакамлар ёрдам беради. Ушбу рефери Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалидан ўрин олган "Бавария" - ПСЖ учрашувида ҳам ҳакамлик қилганди.

Маълумот учун, бу 44 ёшли мутахассиснинг фаолияти давомидаги 6-"эл-классико"си ҳисобланади. Бунгача унинг бошқарувидаги шундай учрашувлардан 3 тасида "қироллик клуб"и ғалаба қозонган бўлса, 1 та ўйин каталонияликлар фойдасига ҳал бўлган. Яна бир беллашувда ғолиб номи аниқланмаган.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Orif Akbarov
08/04/2021 18:06
EL KLASSICO YAXSHI O‘YIN BO‘LSA BO‘LDI