Расман: Франция чемпионатининг янги мавсуми қачон бошланиши маълум бўлди

CHERY AUTO

Франция чемпионати 2020/21 мавсуми 22 августда старт берилади. Бу ҳақида ташкилот расмий матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Tecno

LFP директорлар кенгашининг навбатдаги йиғилишида янги тақвим масаласи кўриб чиқилади.

Мавсумнинг дастлабки тур баҳслари 22 ва 23 август куни бўлиб ўтади. Қишки таътил эса 23 декабрдан 6 январигача давом этади. Якуний тур баҳслари 23 май кунига режалаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, Францияда футбол мавсумни муддатидан олдин якунланди ва ПСЖ мамлакат чемпионлиги унвонини қўлга киритди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию