Расман! Карлос Бакка Ла Лиганинг бошқа клубига ўтди

  • 14 июля, 2021, 12:15
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Колумбиялик тажрибали ҳужумчи Карлос Бакка "Гранада"га кўчиб ўтди. Бу ҳақда испан клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, томонлар ўзаро 2022 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган.

34 ёшли колумбиялик футболчи июнь ойи охирида "Вильярреал" билан шартномаси якунлангани сабабли жамоани тарк этди. Бакка 2017 йилдан бери "сариқ сувости кемаси" шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида “Вильярреал” сафида жами 145 та учрашувда майдонга тушди ва 43 голга муаллифлик қилди.

Карлос фаолияти давомида "Севилья", "Милан" ва "Брюгге" клубларида ҳам ўйнаган.

"Гранада" ўтган мавсум Ла Лигада 9-ўринни эгаллади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию