Расман! Ковачич "Челси" футболчисига айланди

  • 1 июля, 2019, 22:07
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хорватиялик ярим ҳимоячи Матео Ковачич “Челси”да тўп суришда давом этади.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра “аристократлар” 25 ёшли футболчининг трансферини “Реал”дан тўлиқ сотиб олишган. Ҳозирча трансфернинг молиявий томонлар расман эълон қилинмаяпти. Бироқ, маълумотларга кўра Ковачич “Челси”га 50 млн евро тушган. Футболчи “Челси” билан 5 йиллик шартнома имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, Ковачич ўтган мавсумни “Челси” сафида ижарада ўтказган эди. Шу боис лондондиклар ФИФАнинг трансфер таъқиқига қарамай уни сотиб олиш ҳуқуқига эга эдилар.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию