Расман! "Сити" ҳимоячиси Италия клуби аъзосига айланди

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Мануэль Аканжи фаолиятини А Серияда давом эттирадиган бўлди. 

Италиянинг "Интер" клуби уни ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди. 30 ёшли ҳимоячисини "нерадзуррилар" 15 миллион еврога сотиб олиш шарти билан бир йилга ижарага олади. 

Биласиз, "шаҳарликлар" сафида ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепади. Аканжининг кетиши унга ўйин амалиёти кўпроқ бўлишига имконият саналади. 

 

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию