
Расман: “Вильярреал” ва “Барселона” учрашуви АҚШда ўтказилади
Ла Лиганинг 17-туридан ўрин олган “Вильярреал” ва “Барселона” учрашуви жорий йилнинг 20 декабрь куни Майами шаҳридаги “Hard Rock” стадионида бўлиб ўтади. Лига раҳбари Хавьер Тебас ушбу қарорга қуйидагича изоҳ берди.
"Бу учрашув — тарихий қадам бўлиб, Ла Лига ва Испан футболини янги даражага олиб чиқади. Биз бу қарор туғдириши мумкин бўлган хавотирларни тушунамиз ва ҳурмат қиламиз. Бу мавсумдаги 380 та ўйиндан фақат биттаси бошқа давлатда бўлиб ўтади.
Ла Лига бутун дунёдаги миллионлаб томошабинларни, жумладан клубларга шавқ билан эргашадиган мухлислирга камида бир марта жонли ўйинни кўриш имкониятини тақдим этади. Бу учрашув футболимизни глобал фан-базага яқинлаштиришга қаратилган, шу билан бирга Испания бўйлаб ҳар ҳафта майдонларда баҳраманд бўладиган мухлисларимизга садоқатимизни камайтирмайди",— деди Тебас.
Комментарии