Расман! Зиданнинг ўғли Сегунда клубига ўтди

  • 9 июля, 2019, 22:32
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” Мадрид клуби дарвозабони Лука Зидан янги мавсумни “Расинг” сафида ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра “Расинг” 21 ёшли франциялик посбонни 2019/20 йилги мавсум сўнггигача ижарага олди. Уларда Лукани кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд.

Маълумот учун, кичик Зидан “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади. У шу пайтгача “қироллик клуби”нинг асосий жамоасида бор йўғи 2та учрашувда иштирок этган.

“Расинг” эса Б Сегундада иштирок этади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию