Расмий хабар! Шерзод Эсанов "Динамо Брест" жамоаси аъзосига айланди!

  • 17 сентября, 13:59
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон У 23 терма жамоаси ярим ҳимоячиси Шерзод Эсанов Беларуснинг  “Динамо Брест” жамоаси аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди. 

Tecno

"Динамо Брест" футбол клуби ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Шерзод Эсанов билан шартнома имзолаганини мамнуният билан эълон қилади. 23 ёшли футболчининг шартномаси 2025 йилги мавсум охиригача амал қилади.

Эсанов 2003 йил 1 февралда Ўзбекистоннинг Навоий шаҳрида туғилган. У “Қизилқум” клуби тарбияланувчиси бўлиб, шундан сўнг ватанида “Чиғатой”, “Аниджон”, “Олимпик” каби жамоаларда тўп сурган. У Ўзбекистон чемпионати доирасида 27 та ўйин ўтказиб, иккита гол урган.

2024 йилнинг ёзида Эсанов фаолиятини Россиянинг "Акрон" клубида давом эттириб, РПЛда ўйнаган. Бу эрда ярим ҳимоячи чемпионат ва Россия кубогида 16 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.

Эсанов клуб миқёсида ўйнашдан ташқари, ўз мамлакатининг турли терма жамоаларида ўйнашда катта тажрибага эга. У Ўзбекистон У20 терма жамоаси билан биргаликда 2023 йилда Осиё кубогини қўлга киритган, У23 терма жамоаси таркибида эса 2022 йилги ёзги Осиё ўйинларида бронза медалларини қўлга киритган.

Эсанов аллақачон “Динамо Брест”нинг асосий жамоаси билан машғулотларга киришган. Ярим ҳимоячи 25-рақам остида ўйнайди", - дейилади клуб матбуоти хабарида.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию