Равшан Ҳайдаров: "Бу мусобақада рейтингимиз анча баланд, олдимизга юқори мақсад қўйилган"

  • 22 декабря, 18:21
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Маълумки, Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон U-21 терма жамоамиз 2026 йилнинг январь ойида ўтказиладиган U-23 Осиё кубогига тайёргарлик кўрмоқда.

Tecno

Шу муносабат билан Ўзбекистон U-21 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Осиё кубоги олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. Бу хусусида ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Тайёргарлик ҳақида

- 7 декабрь санасидан бошлаб Тошкентда Осиё кубоги олдидан дастлабки ўқув-машғулот йиғинларини олиб бордик. 28 нафар футболчиларни жалб этиб, машғулотлар ўтказдик. Футболчилар ҳар хил мавсум ўтказишди, кимдирлар йиғинга кечроқ етиб келди, умуман олганда, барчанинг имкониятларини кўриб, синовдан ўтказиб бордик. 

Йиғиннинг кейинги қисми Қатарда давом эттирилади. У ерда ҳам Иордания ва Қатар U-23 терма жамоаларига қарши сўнгги назорат ўйинларини ўтказамиз. Шундай кейин Осиё кубогига йўл оламиз. 

Олимпия ёшидаги футболчилар ҳақида

- Мураббийлар кенгаши, шунингдек, аввалги тажрибаларимиздан келиб чиққан ҳолда мусобақада 2005, 2006 ва ундан кичик футболчилар (Олимпия ёши) билан иштирок этишни мақсад қилганмиз. Бу албатта синовдан ўтган тажриба, аввалги турнирларда ҳам шу тизимда иштирок этдик.

2003 ва 2004 йилларда туғилган футболчилар ҳозирда клубларида ўз ўрнини топишган, Осиё кубогида чемпион бўлишди, Жаҳон чемпионатида ўйнашди. Қолаверса, улар МТЖ га ҳам жалб этиб борилмоқда. Шу сабабли, U-23 мусобақасига 2 ёш кичик футболчилардан таркиб топган жамоа билан борамиз. 

Олдинда турган вазифа ҳақида 

- Албатта, ҳар доим ўз олдимизга катта мақсад қўямиз. Чунки бу мусобақада рейтингимиз анча баланд. Чемпион бўлганмиз ва сўнгги 2 та мусобақада финалга чиқдик. Шу сабабли ҳам ўз олдимизга юқори мақсад қўйиб, мусобақага йўл оляпмиз.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию