Равшан Ҳайдаров: "Жамоа Осиё кубоги ва Олимпияда учун пухта тайёргарлик кўрмоқда"

CHERY AUTO

Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Осиё кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда. Бош мураббий Равшан Ҳайдаров йиғин, тайёргарлик ва навбатдаги ўртоқлик ўйинлари хусусида фикр билдирди.

Tecno

"Осиё кубогига биринчи босқич учун тайёргарлигимиз Тошкентда бўлиб ўтмоқда ва бу жараён икки ҳафта давом этади. Биринчи ҳафтаси ҳам ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Йигитларнинг жисмоний тайёргарлигига урғу бериб, ўгир мавсум ўтказган футболчилар бор, шуларнинг ҳолатини яхшилашга ҳаракат қиляпмиз. 
 
Иккинчи босқич тайёргарлигимизда 2 та ўйинимиз бор. Иордания ва Қатар терма жамоалари билан. Албатта, бу учрашувлар ўйинимизни шакллантиришга ва яхшилашга ёрдам беради. 
 
Осиё кубогига ёш таркиб, Олимпия ёшидаги ўйинчилар билан кетяпмиз. 2 ёш катта футболчиларга қарши ўйнасак-да, кейинги бўладиган Олимпияда беллашувларига яхши тайёргарлик кўриб, тажрибали бўлиб боришни мақсад қилдик",
- дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди U-21 терма жамоа мураббийи.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию