"Реал" АПЛ клубидан қайтариб олган футболчисини "Гранада"га ижарага берди

  • 24 января, 2020, 19:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Хесус Вальехо мавсумни “Гранада”да давом эттирадиган бўлди.

Tecno

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 23 ёшли футболчи жорий мавсум охиригача “Гранада” сафида ижара асосида тўп суради.

Эслатиб ўтамиз, “қироллик клуби” дастлаб мавсум бошида Вальехони “Вулверхэмптон”га ижарага берган эди. Бироқ, АПЛ клубида етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабаб “Реал” уни муддатидан аввал ортга қайтариб олган эди.

Маълумот учун, “Гранада” айни дамда Ла Лигада 10-ўринда бормоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию