"Реал" августда Анчелоттининг собиқ жамоасига қарши ўйин ўтказади

  • 13 июля, 2021, 22:33
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби "Милан" билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича келишувга эришган. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Қайд этилишича, ўйин 8 август куни Клагенфурт шаҳрида (Австрия) бўлиб ўтади. Бу "қироллик" клуби учун мавсумолди тайёргарлик жараёнидаги иккинчи ўртоқлик ўйини бўлади. Боиси Карло Анчелотти шогирдлари 25 июль куни Стивен Жеррард мураббийлигидаги "Рейнжерс"га қарши ўйнайди.

"Реал" ўтган мавсум Зинедин Зидан бошчилигида Ла Лигада иккинчи ўринни эгаллади ва Чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб борди.

“Реал” Ла Лиганинг янги мавсум илк турини 15 август куни сафарда “Алавес”га қарши ўтказади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию