“Реал” бу икки ўйинчини олса, “Сити” заифлашиб қолади

  • 28 сентября, 2024, 23:24
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” молиявий имкониятларидан келиб чиқиб, ёзги трансферлар вақтида таркибини мисли кўрилмаган даражада кучайтиради.

Tecno

Todofichajes нашрининг маълум қилишича, мадридликлар “Манчестер Сити”нинг икки юлдузи – Эрлинг Холанд ва Родри Эрнандесни трансфер қилишни мўлжаллаяпти.

Ҳар икки футболчи ҳам уларга “Реал”дан қизиқиш борлигини билади ва ўзлари ҳам Мадридга кўчиб ўтишга мойил эканини билдирган.

Родри Эрнандес “Реал”га кўчиб ўтадиган бўлса, фаолиятини якунлаган Тони Крооснинг ўрнини босишига тўғри келади.

Холанд “Қироллик клуби”га ўтса, “Реал” бразилиялик футболчилар – Родриго Гоэс ёки Винисиус Жуниордан воз кечишига тўғри келади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Асманов Асман
28/09/2024 10:11
Ажойииииб)