“Реал”: Бу мутахассис Анчелотти ўрнини эгаллайди!

  • 1 октября, 2022, 12:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти жамоани “Челси”дан истеъфога чиқарилган Томас Тухель бошқаришини истамоқда.

Tecno

Италиялик мутахассис Карло Анчелотти жамоани жуда муваффақиятли бошқармоқда. Ўтган мавсум “Қироллик клуби” бу мураббий қўл остида Испания чемпионати ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.

Бироқ, Анчелотти клуб раҳбариятига жорий мавсум унинг учун “Реал” бош мураббийи сифатида сўнггиси эканини айтди. Шу боис, мутасаддилар ёзда олиб келинадиган мураббий масаласини ечиш учун иш бошлаб юборган.

“Реал” президенти Флорентино Перес фаолияти давомида “Майнц”, “Боруссия Дортмунд”, ПСЖ ва “Челси”ла ишлаган Томас Тухель энди унинг жамоасини бошқаришини истамоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию