"Реал" Бундеслигадан футболчи олиб келмоқчи

CHERY AUTO

"Лейпциг" ҳимоячиси Дайо Упамекано фаолиятини "Реал"да давом эттириши мумкин.

Tecno

As нашрининг хабарига кўра, Зинедин Зидан 21 ёшли франциялик ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда.

Бош мураббий Упамеканони Серхио Рамос ва Рафаэль Варанга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Зидан Эдер Милитао ва Начо Фернандеснинг ўйинларидан қониқмаяпти.

Аввалроқ, ҳимоячига "Барселона", "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" клублари қизиқиш билдираётгани маълум бўлганди.

Маълумот учун, "Лейпциг" ва Упамекано ўртасидаги битим 2021 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию