“Реал” дарвозабони кетадиган бўлди. Борар манзил аниқ!

  • 2 июня, 2024, 12:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Якунланган мавсумда “Реал”нинг асосий дарвозабонига айланиб олган Андрей Лунин фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттиради.

Tecno

Тибо Куртуа жароҳатидан қутилиб, яна биринчи рақамда ўйнайдиган бўлди. Мураббийлар штаби бундан кейин бельгиялик голкиперга ишонч билдиришини маълум қилди. Лунин эса, бундан буён захирада ўтирмоқчи эмас.

Todofichajes нашрига кўра, украиналик дарвозабон Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтмоқчи. Унинг хизматларига “Манчестер Юнайтед” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Бу трансфер манчестерликларга 16 миллион евро атрофида тушади. Бу нарх Англия клубини тўлиқ қониқтиради.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию