"Реал" дунёнинг 2 та машҳур спортчисини ўз аъзоси деб эълон қилди

  • 24 марта, 2021, 09:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Даллас" клуби баскетболчиси Лука Дончич ва автопойгачи Карлос Сайнс "Реал" клубининг фахрий аъзоларига айланди. Бундай қарор 23 март куни бўлиб ўтган директорлар кенгаши йиғилишида қабул қилинган.

Tecno

“Мадриднинг "Реал" клуби ўзларининг содиқликлари ва муҳаббатларини намойиш этадиган ва бу борада барчага намуна бўладиган жаҳон спортининг икки машҳур вакили фаолиятларини оммавий равишда тан олади”, - дейилади клуб баёнотида.

Маълумот учун, Дончич "Реал" баскетбол клубининг собиқ аъзоси ҳисобланади. Сайнс эса испаниялик автопойгачи ва ралли бўйича икки карра жаҳон чемпиони.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию