“Реал” футболчиси психолог ёрдамига муҳтож

  • 25 августа, 2021, 10:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниор психолог билан ишлай бошлади.

Tecno

Маълумотларга қараганда, 21 ёшли бразилиялик футболчи майдондаги ҳиссиётларини жиловлаш ва атрофдаги босимга дош бериш усулларини ўзлаштирмоқчи.

Винисуис янги мавсумда жами 55 дақиқа ўйнади. Бироқ, бу вақт унинг “Алавес” ва “Леванте” дарвозаларига учта тўп киритиши учун етарли бўлди.

Карло Анчелотти мураббийлигидаги “Реал” навбатдаги учрашувни 28 август куни сафарда “Бетис”га қарши ўтказади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию