"Реал" ҳимоячиси ёзда кетиши кутилмоқда!
"Реал Мадрид" келаси ёзда Давид Алаба билан хайрлашади, дея хабар бермоқда "Tribal Football" нашри.
Манбага кўра, томонлар янги шартнома имзоламайди. 33 ёшли футболчининг "қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида тугайди. Шундай қилиб, Давид Испания гигантини эркин агент сифатида тарк этади. Австриялик футболчи бу мавсумда Испания лигасида атиги учта ўйин ўтказди.
Маълумот учун, Ла Лиганинг 11 та ўйинидан сўнг Хаби Алонсо жамоаси 30 очко тўплади ва турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. Мадридликлар сўнгги ўйинида ўз уйида "Валенсия"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этишди.



Комментарии