"Реал" ҳужумчиси "Гранада"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

BEPUL PROPAN

"Реал" ҳужумчиси Мариано Диас Ла Лига 36-тури доирасида "Гранада"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

AS нашри хабарига кўра, 26 ёшли форвард мушаклардаги муаммо сабаб жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этмаяпти.

Таъкидланишича, Мариано кеча якка тартибда клуб машғулотлар залида шуғулланди.

Олдинроқ, жорий мавсумнинг катта қисмини жароҳат сабаб ўтказиб юбораётган футболчи мавсум сўнггида "қаймоқранглилар" таркибини тарк этиши ҳақида хабар берилган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию