“Реал” ҳужумчисини Манчестерга қўйиб юбормади
“Реал” раҳбарияти клубдаги вазият ва ҳужум чизиғидаги дахшатли рақобатдан келиб чиқиб, бразилиялик легионер Эндрикни қишки трансферлар ойнаси даврида ижарага беришга қарор қилганди.
19 ёшли футболчига оғиз солган клублар орасида “Манчестер Юнайтед” ҳам бор эди. Рубен Аморим ҳужумчини ўз жамоасида кўриш истагина билдирганидан кейин манчестерликлар Эндрикни ижарага олмоқчи бўлиб, Мадрид клубига таклиф юборганди.
ESPN нашрининг маълум қилишича, испан клубига “Манчестер Юнайтед” Эндрикни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага сўраган. Бу вариант “Қироллик клуби” мутасаддиларини қониқтирмайди.
Чунки улар аввалроқ ҳудди шу шаклдаги ҳамкорликни таклиф қилган “Астон Вилла” сўровларига ҳам рад жавобини берган эди.



Комментарии